date

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг юртга қайтиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг юртга қайтиш санаси маълум бўлди

Бугун, 2 июн куни "Ҳаж – 2026" мавсумини адо этган ўзбекистонлик зиёратчиларни олиб келувчи дастлабки авиарейслар Жидда–Тошкент йўналиши бўйича юртимизга етиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, биринчи навбатда Тошкент шаҳридан ҳаж сафарига жўнаб кетган зиёратчилар ватанга қайтиб келади. Шу муносабат билан ҳожиларни кутиб олиш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, зиёратчиларни республикадаги 10 та халқаро аэропортда тантанали кутиб олиш режалаштирилган. Масъуллар ҳожиларнинг хавфсиз ва қулай тарзда манзилларига етиб боришини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Маълумотга кўра, Жидда шаҳридан ўзбекистонлик ҳожиларни олиб келиш жараёни 2026 йил 19 июнга қадар давом этади. Ҳаж ибодатини адо этган минглаб фуқаролар босқичма-босқич юртимизга қайтарилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонлик ҳожиларнинг юртга қайтиш санаси маълум бўлди