date

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби маълум бўлди

Бутун ўзбек футболи аҳли йиллар давомида орзиқиб кутган тарихий лаҳзалар тобора яқинлашмоқда! Бугун, 2 июнь куни Халқаро футбол федерацияси (FIFA) томонидан Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи миллий терма жамоаларнинг якуний қайдномалари расман эълон қилинади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мундиалда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган 26 нафар футболчидан иборат асл таркибни кеча, 1 июнь куни FIFA ташкилотига тақдим этиб улгурган эди. Машҳур «Wikipedia» очиқ энциклопедия портали эса вакилларимизнинг ушбу тарихий мусобақа учун танлаб олинган якуний рўйхатини муддатидан олдин оммага ошкор қилди.

Таркибдан ташқарида қолган аламли тўртлик

Бош мураббий Фабио Каннаваронинг дастлабки кенгайтирилган 30 талик рўйхатидан жой олиб, океан ортига — АҚШга йўл олган, бироқ якуний 26 талик бахтли футболчилар қаторига кира олмай қолган 4 нафар ҳамюртимизнинг исм-шарифлари ҳам аён бўлди. Ватанга қайтишга мажбур бўлган бу футболчилар: ҳужумчи Шерзод Темиров ҳамда ярим ҳимоячилар Жасур Жалолиддинов, Русланбек Жиянов ва Умарали Раҳмоналиевдир.

Қуйида Жаҳон чемпионати яшил майдонларида юртимиз шаънини улуғлаш учун майдонга тушадиган 26 нафар ўзбек ўғлонларининг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Миллий терма жамоамизнинг расмий қайдномаси:

Дарвозабонлар:

  • Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)

  • Ботирали Эргашев («Нефтчи»)

  • Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)

Ҳимоячилар:

  • Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК)

  • Жаҳонгир Ўрозов («Динамо»)

  • Рустам Ашурматов («Истиқлол», Эрон)

  • Умар Эшмуродов («Насаф»)

  • Абдуқодир Ҳусанов («Манчестер Сити», Англия)

  • Абдулла Абдуллаев («Дибба», БАА)

  • Фарруҳ Сайфиев («Нефтчи»)

  • Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)

  • Шерзод Насруллаев («Пахтакор»)

  • Беҳруз Каримов («Сурхон»)

Яримҳимоячилар:

  • Шерзод Эсанов («Бухоро»)

  • Одил Ҳамробеков («Трактор», Эрон)

  • Акмал Мозговой («Пахтакор»)

  • Отабек Шукуров («Банияс», БАА)

  • Жамшид Искандеров («Нефтчи»)

  • Азиз Ғаниев («Ал Батаеҳ», БАА)

Ҳужумчилар:

  • Аббос Файзуллаев («Истанбул Башакшеҳир», Туркия)

  • Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон)

  • Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)

  • Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон)

  • Азиз Aмонов («Динамо»)

  • Игорь Сергеев («Персеполис», Эрон)

  • Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир», Туркия)

Мухлислар чорлови: Фабио Каннаваро бошчилигидаги «Оқ бўрилар»га ўз тарихимиздаги илк Жаҳон чемпионати баҳсларида улкан зафарлар ва тарихий ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби маълум бўлди