date

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга яқин

«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга яқин

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги келишув таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ичида мураббий ишидан мамнунлик юқори экани айтиламоқда ва «Ал-Наср» келаси мавсумда ҳам Жезуш билан бирга ишлашни хоҳламоқда.

Аввалроқ, агар Криштиану Роналду ёзда клубни тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққанди. Бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда «Ал-Наср»да қолиш истагини билдирган.

Жезуш ўтган йил июлида жамоани қабул қилиб олганди. Ҳозирда «Ал-Наср» чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга яқин