date

Слуцкий бошчилигидаги Shanghai сўнгги ўйинда мағлуб бўлди

Слуцкий бошчилигидаги Shanghai сўнгги ўйинда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида «Shanghai Shenhua» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Buriram United»га қарши учрашувда мусобақа билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бuni уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига якунланди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тез орада «Shanghai Shenhua» бир футболчига камайиб қолгач, ўйин тақдири амалда ҳал бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги Shanghai сўнгги ўйинда мағлуб бўлди