Марелли «Милан» мағлубиятидан сўнг «Парма» голини бекор деди

Серия А собиқ рефериси Лука Марелли «Парма»нинг «Милан» дарвозасига урган ғалаба голини баҳолади. 26-тур баҳси 1:0 ҳисобида якунланди ва ягона гол атрофида катта баҳслар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
DAZN'да ҳакамлик бўйича етакчи таҳлилчи бўлиб ишлайдиган Марелли икки эпизодга алоҳида тўхталди: Троило ва Бартесаги ўртасидаги контакт, шунингдек гол олдидан Валенти томонидан дарвозабон Майк Менянни ҳаракатланишига тўсқинлик қилингани. Унинг фикрича, биринчи ҳолат қоидалар доирасида кўринади, бироқ Валенти ҳаракати дарвозабоннинг жойлашувига халал беришга қаратилган аниқ уриниш бўлган.
«Қоидалар нуқтаи назаридан, бу гол ҳисобланмаслиги керак эди», — дея Мареллининг сўзларини келтиради TuttoMercatoWeb.
Ҳозирда «Парма» турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда, «Милан» эса иккинчи поғонада — пешқадам «Интер»дан 10 очко ортда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!