Мусиала Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика» ва Мадриднинг «Реал»и ўртасидаги баҳсда юзага келган можароли вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи Винисиус Жуниор ўйин тугаганидан сўнг ҳакамга рақиб қанот ҳужумчиси Жанлука Престианни томонидан ирқчилик оҳангидаги ҳақоратга учраганини айтган. Аргентиналик футболчи «Реал» юлдузига мурожаат қилаётганда оғзини футболкаси билан ёпган, бироқ айбловни рад этмоқда.
Мусиаланинг сўзларига кўра, жамоа бош мураббийи бу мавзуда муҳим фикрларни аллақачон айтиб бўлган. «Ирқчилик — жуда оғриқли масала. Мен Винига ишонаман, шундай вазиятда у ёлғон гапиради, деб ўйламайман. У буни муносиб тарзда қабул қилди. Бу муаммо анчадан бери муҳокамада ва буни кўриш ёқимсиз», — дея Мусиала сўзларини келтиради Madrid Zone.
«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!