ПСЖ Сенни Меюлу билан 2030 йилгача шартнома узайтирмоқчи

«Пари Сен-Жермен» раҳбарияти яримҳимоячи Сенни Меюлу билан шартномани узайтириш масаласида қатъий турибди. Инсайдер Фабрис Хокинс ҳисоботига таянган ҳолда, клуб 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли битим таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш француз футболчисига Европанинг бошқа клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ Меюлу ҳозирча Париж жамоасини тарк этишни ўйламаяпти.
Шунингдек, аввалроқ ПСЖ яримҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усмон Дембеле ва вингер Бредли Барколи билан ҳам келишувларни узайтириш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Луис Энрике қўл остида тўп сураётган Меюлу 28 учрашувда 4 та гол уриб, 5 та голли узатма муаллифига айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг