Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ютуқларини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пеналтини қайтаргани мухлислар яратадиган “шоу” эмас, балки дарвозабоннинг маҳорати натижаси. «Бу перфоманс эмас. Перфомансни мухлислар қилади, Сафоновнинг эса бу — маҳорати», — дея Филимоновнинг сўзларини келтиради «Чемпионат».
Сафонов аста-секин француз клубида асосий дарвозабон мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсумда Чемпионлар лигасида парижликлар сафида уч ўйинда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди ва бир учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, у Лига 1 доирасида олтита ўйинда иштирок этди: бу баҳсларда олти гол ўтказди, учта учрашувда эса «нол»га ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!