date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Коньяспор» билан ўйиндаги кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичидаги вазият борасида ташвишли хабарлар тарқалди. TR24 нашрига кўра, жамоа футболчилари маошларини ўз вақтида ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манба таъкидлашича, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса масала бўйича расмий изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини айтди.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам. Бироқ 52 очкога эга ва бир ўйини захирада бўлган «Фенербахче» яқин орада уни қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди