Слутскийли «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа»нинг плей-оффга чиқиш имконияти қолмаганди. Саккизинчи турда Леонид Слутский жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса обрў учун курашди, аммо якунда натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг аввалидаёқ «Бурирам Юнайтед» икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди. Шундан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолгани ўйиндаги интрига деярли сўнишига олиб келди.
Қайд этилишича, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг