Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ютуқларига изоҳ берди

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унга кўра, Сафонов кетма-кет тўртта пеналтини қайтаргани оддий "шоу" эмас. Филимонов бу ҳолатни мухлислар яратадиган перфоманс билан аралаштирмаслик кераклигини айтиб, бунни дарвозабоннинг соф маҳорати дея баҳолади.
Сафонов ҳозир француз клубида асосий дарвозабон мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсум ПСЖ сафида Чемпионлар лигасида 3 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказди ва 1 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, Сафонов Лига 1 доирасида 6 учрашувда иштирок этиб, 6 та гол ўтказди, 3 баҳсда эса "қуруқ" ҳисоб қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг