Нойер Дортмундга қарши ўйинда майдонга тушиб қолиши мумкин

Февраль ўрталарида Мануэл Нойер жароҳат олди ва дастлаб у уч ҳафтача сафдан чиқди, деган хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Бавария» сардори кутилганидан тезроқ сафга қайтиши эҳтимоли пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild нашри маълумотига кўра, душанба куни Нойер дарвозабонлар мураббийи ҳамда реабилитация бўйича мутахассис билан бирга майдонда машғулот ўтказди. У ҳозирча мураккаб машқларни бажармаган бўлса-да, тўп билан ишлагани тикланиш жараёни ижобий кетаётганини англатади.
Германияда эса Нойер 28-февраль, шанба куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши учрашувдайоқ майдонга тушиб, барчани ҳайратда қолдириши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрмоқда.
Ҳозир «Бавария» Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса мюнхенликлардан саккиз очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!