date

«Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо уч ойдан бери давом этмоқда

«Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо уч ойдан бери давом этмоқда

«Коняспор»дан кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида жиддий муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, клуб футболчилари маошини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирди.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари сезиларли даражада шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан чемпионат пешқадами бўлиб турибди. «Фенербахче»да 52 очко бор ва унинг битта ўйини захирада — бу эса пешқадамлик учун курашни янада кескинлаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да ойликлар бўйича муаммо уч ойдан бери давом этмоқда