date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарс» ёпишнинг уддасидан чиқишмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ кетма-кет иккита гол уриб, рақибни оғир аҳволга солиб қўйди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам бўлиб қолгани интриганинг эрта сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди