date

Страсбур ултраслари баннерлар можароси ортидан муштлашиб кетди

Страсбур ултраслари баннерлар можароси ортидан муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-тури доирасида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган учрашув пайтида «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизлик юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Можарога мустақил шахслар гуруҳи томонидан ултраўнг шиорлар ёзилган баннерлар ёйилгани сабаб бўлгани айтиламоқда. Манбага кўра, улар орасида ҳукумат томонидан сентябр ойида тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳи собиқ аъзолари ҳам бўлган.

Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаган бўлса-да, кескинлик барибир тўқнашувга айланиб кетди. Трибунода бундай мазмундаги баннерлар пайдо бўлишига қарши бўлган UB90 вакиллари тартибни бузганлар билан жанжаллашиб қолган.

Кузатув камераларидаги ёзувлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган, ҳолат бўйича текширув кетмоқда. Хабарларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Страсбур ултраслари баннерлар можароси ортидан муштлашиб кетди