Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқларда руҳлантирди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни қўллаб-қувватлади. Спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олгани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик ҳужумчи Вонннинг матонатини алоҳида таъкидлаб, у забт этган чўққилар унинг ички кучи олдида ҳеч нарса эмаслигини ёзди. Роналду жароҳатга қарамай курашни давом эттиришга чақириб, “афсоналар доим қайтадан тикланади” мазмунида мурожаат қолдирди.
Маълумот учун, Роналду 2023 йил январидан буён Саудия Арабистонида ўйнамоқда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, ҳужумчининг трансфер қиймати 12 миллион евро га баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг