Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали маълум қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис 26 февраль куни «Банфилд»га қарши чемпионат учрашувидан сўнг лавозимини топширади. Гальярдонинг ихтиёрий истеъфосига жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлган: ҳозир «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Гальярдо фаолияти давомида «Ривер Плейт»да икки бор ишлаган. 2014–2022 йилларда у клуб билан 14 та совринни қўлга киритди — улар орасида мамлакат чемпионлиги ва Либертадорес кубогидаги икки ғалаба ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг