date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-тур якунларига кўра плей-оффга чиқиш имкониятни бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги имконият эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарсиллатиб» ёпиб кетишнинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Бурирам» тезкор икки гол урди, шундан сўнг «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, вазият янада оғирлашди ва интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди