date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини йўқотиб бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун фақат турнир билан муносиб хайрлашиб олиш имконияти эди, бироқ бунинг ҳам уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» учрашувнинг аввалида тезкорлик билан икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат иккинчи голни киритди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенчхуа» бир футболчисидан айрилиб, камчиликда қолганидан кейин ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди