date

Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқда руҳлантирди

Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқда руҳлантирди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган футбол юлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни қўллаб-қувватлади. Спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олгани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи Вонннинг матонатини алоҳида таъкидлаб, у забт этган чўққилар ҳам унинг кучи билан тенг келмаслигини ёзди. Роналду спортчини курашни давом эттиришга чақириб, “афсоналар доим қайта туради” деган мазмунда мурожаат қолдирди.

Маълумот учун, Роналду 2023 йил январидан бери Саудия Арабистонида ўйнамоқда. Унинг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, ҳужумчининг трансфер қиймати 12 миллион евроқа баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Линдси Воннни ижтимоий тармоқда руҳлантирди