date

Марселни хакерлар ҳужуми натижалардан кўра кўпроқ чўчитди

Марселни хакерлар ҳужуми натижалардан кўра кўпроқ чўчитди

Французнинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: жамоа бир қатор мусобақалардан эрта чиқиб кетди, бош мураббий билан йўллар ажралди, спорт директори эса клубдан кетишга уринди (ҳатто қолган тақдирда ҳам, аввалгидек иштиёқ билан ишлаши қийин). Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бунга қўшимча равишда, интернетдаги жиноятчилар клуб сайтига ҳужум уюштирди. Оқибатда сайт ва клуб билан турли кўринишда алоқада бўлган юз минглаб одамларнинг шахсий маълумотлари тармоққа сизиб чиққани айтилаётгани айтилмоқда.

Маҳаллий нашрлардан бири тезкор ўтказган сўров натижасига кўра, ҳозирда мухлисларни хакерлик можароси клубнинг спорт ва маъмурий бошқарувидаги беқарорликдан ҳам кўпроқ ташвишга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марселни хакерлар ҳужуми натижалардан кўра кўпроқ чўчитди