«Ал-Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувдаги иштироки катта савол остида қолмоқда. Бензема яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема қишки трансфер ойнасида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтганди. У янги жамоаси сафида ҳозирча учта ўйин ўтказиб, уч гол ва битта голли узатма муаллифига айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг