date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши фақат муносиб хайрлашув ўйинини ўтказишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий шогирдларига бу ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» бир футболчига камайиб қолди, бу эса интрига қолишига йўл қўймади.

Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди