Ринат Дасаев Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди

Афсонавий дарвозабон Ринат Дасаев россиялик голкипер Матвей Сафоновнинг французнинг «ПСЖ» клубидаги чиқишларига муносабат билдирди. Сафонов жамоа таркибида кетма-кет етти учрашувдан бери асосий таркибда майдонга тушмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дасаевнинг таъкидлашича, агар «ПСЖ» мураббийлар штаби Сафоновга ишонч билдираётган бўлса, демак, у ўз ишини яхши бажармоқда. «Мен унинг ўйинларини мунтазам кузатмаганман, шу боис аниқ эпизодлар бўйича баҳо беришим қийин», — дея Дасаевнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.
Сафонов Париж клубига 2024 йил ёзида «Краснодар»дан 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.
2025/2026 йилги мавсумда Матвей 11 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол ўтказиб юборди. Тўртта учрашувда эса дарвозаси дахлсиз қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!