Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетмоқда

Аввалроқ Марсело Гальярдонинг «Ривер Плейт»даги келажаги мавҳумлиги ҳақида хабар бергандик. Энди бу масала расман якун топди: мутахассис энди жамоа бош мураббийи бўлмайди ва клуб у билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Гальярдо «Ривер Плейт»ни яна бир учрашувга майдонга бошлаб чиқади. Бугун, пайшанба куни «Ривер» «Банфилд»га қарши ўйин ўтказади.
Бу учрашув мухлисларга устоз билан хайрлашиш имконини беради. Бироқ стадионда айрим футбол ишқибозлари унинг ишидан норозилигини ҳам билдиришга уриниши эҳтимолдан холи эмас.
Гальярдо «Ривер Плейт»да 90-йилларда футболчи сифатида ҳам тўп сурган, кейинчалик эса клубни бир неча бор бошқарган. Шу боис у клуб муҳитида ҳурматга сазовор инсонлардан бири ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!