Мартинес Роналдунинг бугунги роли аввалгидан бошқача эканини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, у жамоага келганидан бери Роналду ўзини намунали футболчи сифатида кўрсатган: сардар сифатида ҳаммани ортидан эргаштиради ва майдонда бошқаларга ўрнак бўлади. Мартинес футбол жиҳатидан эса Роналду энди «Манчестер Юнайтед»даги илк давридаги каби эмаслигини қайд этди: у қанот ҳужумчиси ҳам, қатъий позицион интизом талаб қилинадиган анъанавий «тўққизлик» ҳам эмас, балки жамоанинг асосий якунловчи футболчиси.
Португалия терма жамоаси келаси ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг