date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аввалроқ Марсело Гальярдонинг «Ривер Плейт»даги келажаги борасида муаммолар юзага келгани ҳақида хабар берилганди. Энди эса бу вазият якуний қарорга айланди: мутахассис клуб бош мураббийи сифатида энди ишламайди, томонлар ҳамкорликни тўхтатади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Гальярдо жамоа билан яна бир учрашувда майдонга тушади. Пайшанба куни, яъни бугун «Ривер Плейт» «Банфилд»га қарши ўйин ўтказади.

Бу беллашув мухлисларга узоқ йиллик ҳурмат қозонган мураббий билан хайрлашиш имконини беради. Бироқ айрим тарафдорлар ушбу лаҳзадан норози фикрларини билдириш учун ҳам фойдаланиши эҳтимолдан холи эмас.

Гальярдо «Ривер Плейт» учун 90-йилларда футболчи сифатида тўп сурган, кейинчалик эса клубни бир неча бор бошқарган. Шу боис у Буэнос-Айрес жамоаси атрофида обрўли ва танилган шахслардан бири ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади