date

Диего Коста Пике ва Пуйолни мени ҳақорат қилинг деган

Диего Коста Пике ва Пуйолни мени ҳақорат қилинг деган

Мадриднинг «Атлетико» клуби собиқ ҳужумчиси Диего Коста «Барселона» ҳимоячилари Херард Пике ва Карлес Пуйолга қарши ўйинлар қандай ўтганини эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Коста Диего Симеоне қўл остида 2010-йилларнинг биринчи ярмида «Атлетико» сафида ёрқин ўйин кўрсатиб, кейинроқ «Челси»га кўчиб ўтганди.

«“Барселона”га қарши ўйнаганимизда Пике ва Пуйол мени уриб юборарди, кейин эса узр сўрарди. Мен улардан узр сўрамасликни, аксинча мени ҳақорат қилишни сўрардим.

“Барса”га қарши биз кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлардик — деярли тўпга ҳам тегмасдик», — дея Коста сўзларини Barca Universal келтиради.

37 ёшли, келиб чиқиши бразилиялик бўлган испаниялик футболчи 2025 йил бошидан бери клубсиз юрибди. У «Атлетико» сафида жами 217 учрашув ўтказиб, 83 та гол урганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диего Коста Пике ва Пуйолни мени ҳақорат қилинг деган