date

«Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам

«Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубиятсиз юрибди, бироқ сўнгги турларда қайд этилган бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шундан сўнг Саудия Арабистонида Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гаплар кучайган, бунга айниқса «Ал-Ҳилол» мухлислари босим ўтказмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта компенсация тўланиши шарт.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Италиялик мутахассиснинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чақирмоқда, у хотиржам