date

Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни тавсия қилди

Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни тавсия қилди

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани Аргентинадаги фаолиятида жиддий босим остида қолмоқда. «Бока Хуниорс» мухлислари уни тез-тез ҳуштакбозлик билан кутиб олмоқда, ўйин амалиёти эса барқарор эмас: баъзан у майдонга тушмаяпти ёки учрашувни охиригача ўйнамай, эрта алмаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина футболининг собиқ юлдузи Оскар Руджери бундай муносабатни футболчи учун ҳақоратли деб баҳолади. Унинг фикрича, Каванининг тажрибаси ва обрўсини инобатга олганда, бундай вазиятда футболчиликни якунлаш ҳам мантиқий ечим бўлиши мумкин.

Руджери: «Бундай тарихга эга футболчи учун бу ҳақорат. Шундай бўлганидан кейин, футболни якунлагани маъқул», — деган фикрларни derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Кавани аввалроқ «Наполи», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар сафида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Оскар Руджери Каванига футболни якунлашни тавсия қилди