date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқин ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу учрашувда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ҳам, асосий таркибдаги бир қатор футболчиларни ҳам асрашга қарор қилган. Мураббий бу қарорни олдинда турган муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйин билан изоҳлади.

Мутахассис таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган. Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-феврал куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди