date

Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди

Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди

“Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко жамоа Чемпионлар лигасини тарк этганидан сўнг мавсумдаги устувор вазифалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Нерадзурри” энг нуфузли еврокубокдаги юришини плей-офф саралаш босқичида Норвегиянинг “Будё-Глимт” клубига икки ўйин натижасига кўра 2:5 ҳисобида имкониятни бой бериб якунлади.

28 ёшли футболчи Sky Sport’га берган интервьюсида: “Ҳар доимгидек тинимсиз ишлаяпман, аммо баъзан мавсум ўхшаб кетади, баъзан эса ҳаммаси ҳам чиқавермайди. Орзуларим? Мен скудетто ютishni ва Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман. Бу шунчаки орзу эмас, эришилиши керак бўлган аниқ мақсадлар”, деди.

Ҳозирда “Интер” А Серия жадвалида ишончли етакчилик қилмоқда: 26 турдан кейин иккинчи ўриндаги “Милан”дан 10 очкога ўзиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Димарко Чемпионлар лигасидан кейинги асосий мақсадларини айтди