Нойер Бавариянинг Аталантага қарши баҳсини баҳолади

Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди ва унинг натижасига кўра Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси Бергамонинг “Аталанта” клуби билан тўқнаш келадиган бўлди. Икки ўйиндан иборат қарама-қаршилик ҳақида немис грандининг дарвозабони Мануел Нойер ҳам ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Улар бор имкониятдан максимал даражада фойдалана олиши билан таассурот қолдиради. Энг яхши кунида эса улар тоғларни ҳам кўчириши мумкин. Шу боис илк ўйин Бергамода ўтказилгани ёмон эмас: шундан кейин биз ўзимиз қайси даражада эканимизни аниқ билиб оламиз”, — деди Нойер.
“Аталанта” плей-офф йўлланмаси учун ўйинларда Дортмунднинг “Боруссия”сини мағлуб этди — икки учрашув натижаси бўйича умумий ҳисоб 4:3. “Бавария” учун эса италияликларга қарши баҳс ушбу Чемпионлар лигаси мавсумидаги плей-офф босқичидаги илк синов бўлади. Умумий босқичда Венсан Компани жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!