date

Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди

Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан суҳбатда жамоанинг айни пайтдаги жисмоний ва руҳий ҳолати юзасидан саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассис 2024–2025 йилги муваффақиятли мавсумдан кейин парижликлар бироз сусайганини таъкидлади.

«Бу мавсумда барча футболчилар доим тайёр бўлиб юриши мумкин эмас. Бу имконсиз. Ўтган мавсумдаги юкламани бадалини тўлаяпмиз. Ўйинчилар машина эмас», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради L’Équipe.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ПСЖ барча асосий совринларни қўлга киритган: Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб бўлган.

Ҳозирда Энрике жамоаси Лига 1 турнир жадвалида 54 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди