date

Инзагини ишдан бўшатиш гаплари чиқди, у хотиржам

Инзагини ишдан бўшатиш гаплари чиқди, у хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз бирор марта мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турлардаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда бош мураббий Симоне Инзагини истеъфога чиқариш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда, бунинг тарафдорлари орасида клуб мухлислари ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Инзаги вазиятга сокин қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта товон пули кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Инзаги маош бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда — у фақат Дийего Симеонедан ортда. Италиялик мутахассиснинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инзагини ишдан бўшатиш гаплари чиқди, у хотиржам