date

Луис Энрике «Ланс»ни ортда қолдириш қийин бўлишини айтди

Луис Энрике «Ланс»ни ортда қолдириш қийин бўлишини айтди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике 2025/2026 йилги Франция чемпионатида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 турдан сўнг парижликлар 54 очко билан жадвалда пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Ланс»дан бор-йўғи бир очкога олдинда, бундан ташқари ПСЖнинг битта ўйини захирада.

«Ланс» жуда яхши формага кирган. Бундай даражадаги жамоа билан лигада рақобат қилиш қўшимча мотивация беради. Улар бизга жуда яқин тургани учун мавсумни улардан юқорида якунлаш осон бўлмайди», — дея Энрикенинг сўзларини ПСЖ матбуот хизмати келтирди.

ПСЖ навбатдаги учрашувини 28 февраль куни сафарда «Гавр»га қарши ўтказади. Аввалроқ Энрике Матвей Сафоновни топ-даражадаги дарвозабон деб атаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике «Ланс»ни ортда қолдириш қийин бўлишини айтди