date

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарой» ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича Истанбул жамоаси раҳбарияти билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, футболчи вакиллари ва клуб раҳбарияти ўртасидаги музокаралар апрель ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Икардига қизиқaётган жамоалар ҳам бор: улар аргентиналик форвардни эркин агент сифатида шартнома билан қўлга киритишга тайёр.

Икардининг «Галатасарой» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг бозор баҳоси 6 миллион евроға тенг.

2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди агентлари «Галатасарой» билан келажакни муҳокама қилади