date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» турнирда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» турнирда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси умидини йўқотган «Шанхай Шенчхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса муносиб якун ясашга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси турнирдан чиқиш олдидан «эшикни қарс» ёпиб кетолмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг аввалида иккита гол уриб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди. Кейинроқ «Шанхай Шенчхуа» бир футболчидан айрилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолганидан сўнг интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» турнирда мағлуб бўлди