ПСЖ Челси ўйинлари орасидаги Лига 1 учрашувини кўчирди

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ПСЖ Челси билан тўқнаш келади. Биринчи баҳс 11 март куни Парижда, жавоб ўйини эса 17 март куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу икки учрашув оралиғида Луис Энрике жамоаси Лига 1 доирасида Нантга қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ Париж клуби ўйинни бошқа санага суришни сўради ва бу талаб қондирилди.
Франция профессионал футбол лигаси ПСЖнинг сўровини маъқуллаганини маълум қилди. Клуб Челси билан муҳим баҳсларга янада пухта тайёргарлик кўриш учун тақвимдаги ўзгаришни истаган, Нант эса бунга эътироз билдирмаган.
Янги келишувга кўра, ПСЖ — Нант учрашуви 20 апрел ҳафтасида ўтказилади. Аниқ сана ва бошланиш вақти кейинроқ эълон қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг