date

Нобоа «Рубин» «Барселона»ни енгганида катта бонус олганини айтди

Нобоа «Рубин» «Барселона»ни енгганида катта бонус олганини айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида шов-шувли натижа қайд этиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашувдан кейинги мукофот пули ҳақида жамоанинг собиқ футболчиси Кристиан Нобоа эслаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Нобоа сўзларига кўра, бу унинг фаолиятидаги энг йирик премияси бўлган: ҳар бир футболчига 80 минг доллардан берилган. Бу ҳақда у «Спорт-Экспресс»га айтиб ўтган.

Ярим ҳимоячи ўша маблағга ҳеч нарса харид қилмаганини, аксинча, кейинроқ учун жамғариб қўйганини таъкидлади. Унинг айтишича, ўшанда ҳам анча мулоҳазали йигит бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқорироқда якунлаган бўлса, Киевнинг «Динамо»си энг паст поғонада қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нобоа «Рубин» «Барселона»ни енгганида катта бонус олганини айтди