Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги ўйинини «Банфилд»га қарши ўтказди. Учрашувда «Ривер Плейт» 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Гальярдонинг лавозимига қимматга тушди. Шунга қарамай, клуб унга жамоа билан чиройли тарзда хайрлашиш имконини берди ва Гальярдо буни катта ҳиссиётлар билан, саҳнадаги актёрдек таъсирли тарзда уддалади.
Ўйиндан кейин у кўз ёшларини яширмади: «Аввало, барчангизга раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан тўлиқ ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетган тақдирингда ҳам барибир клуб билан қоласан», деди Гальярдо.
Эслатиб ўтамиз, Марсело 90-йилларда «Ривер Плейт» шарафини ҳам, Аргентина терма жамоасини ҳам ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!