Роналдунинг жароҳати ҳақида янги маълумотлар тарқалди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни «Ал-Фейҳа»га қарши учрашувда жароҳат сабаб майдонни эрта тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин 3:1 ҳисобида Жорже Жезуш жамоасининг ғалабаси билан якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтидан ҳам фойдалана билмади. Учрашув сўнгида эса тажрибали юлдузни алмаштиришга тўғри келди. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа мушаги пайини (подколенное сухожилие) шикастлаган.
Манбага кўра, агар гап оддий чўзилиш ҳақида бўлса, тикланиш 3–5 кун атрофида давом этади. Агар текширувларда мушак узилиши аниқланса, Роналду икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.
Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 та ўйинда 21 та гол уришга улгурди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!