Криштиану Роналду жароҳати ҳақида дастлабки маълумотлар чиқди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни "Ал-Фейҳа"га қарши учрашувда мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс Жорже Жезуш жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 41 ёшли форвард ўйинда гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтини аниқ ижро эта олмади. Учрашув сўнгида тажрибали юлдузни захирага олишга тўғри келди. Al Nassr Zone манбаси Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа мушаги пайи (ҳамстринг)дан жароҳат олган. Агар бу оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3–5 кунни олади. Энг ёмон ҳолатда мушакда йиртилиш аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.
Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 22 ўйинда 21 та гол уришга улгурди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг