Севилья дербисида Бетисга қарши икки гол фарқини ёпди

Испания чемпионатининг 26-тури доирасида Севилья дербиси томошабинларга ажойиб драма тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Хуан Эрнандеснинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди ва Антони қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди — 1:0. Биринчи бўлим охирларида эса Абде Эз вазият яратиб берди, Альваро Фидальго аниқ якунлаб, ҳисобни 2:0 га олиб чиқди.
62-дақиқада Севилья ўйинга қайтди: Осодан узатилган тўпга Алексис Санчес бош билан зарба бериб, фарқни қисқартирди — 2:1. Кейинроқ Акор Адамс хавфли зарба йўллади, бироқ дарвозабон жамоасини қутқариб қолди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида Джибрил Соу ассист муаллифига айланди, Изаак Ромеро Бернал эса аниқ зарба билан Севильяга дурангни олиб берди — 2:2. Орадан кўп ўтмай Абде Эз Бетисга ғалабани қайтариб бериши мумкин эди, аммо унинг зарбаси устунга тегди.
Дурангдан сўнг Бетис турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, Севилья эса 11-поғонани бўлишиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!