date

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади

Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги қарорлардан норози эканини билдирганди. Шу фонда португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду амалдаги шартномаси якунигача — 2027 йил ўрталаригча — «Ал-Наср»да қолишга қарор қилган. Манбада айтилишича, ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция фонди вакилларидан жамоага топ даражадаги футболчилар олиб келиниши бўйича кафолат олган.

Ҳозир «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» 2 очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса 3 очко кам тўплаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду трансфер кафолатларидан сўнг «Ал-Наср»да қолади