date

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси юртдоши, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини сўзлаб берди. Месси айтишича, уларнинг биринчи учрашуви телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви пайтида бўлиб ўтган ва дастурга таклиф ҳам айнан Марадонадан келган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. Ўшанда ёнимда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, амакиваччаларим. Улар ҳам Марадона билан танишишди. Бу унутилмас воқеа бўлган», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади