date

Роналду келажаги бўйича қарор қилди ва кафолат олди

Роналду келажаги бўйича қарор қилди ва кафолат олди

Криштиану Роналду яқинда "Ал-Наср"нинг бир неча ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норозилигини очиқ кўрсатди. Шу фонда португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар ҳам кучайганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду "Ал-Наср"да шартномаси якунлангунича қолишга қарор қилган. Ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция фонди вакилларидан жамоани кучайтириш учун топ футболчилар трансферлари борасида аниқ кафолатлар олган ва энди 2027 йил ўрталаригача клубда қолишни мақсад қилган.

Айни пайтда "Ал-Наср" Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги "Ал-Аҳли" икки очко ортда бормоқда, учинчи "Ал-Ҳилол" эса уч очко кам жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду келажаги бўйича қарор қилди ва кафолат олди