Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривердан ҳеч ким кетмайди

Мураббий Марсело Гальярдо «Банфилд»га қарши учрашувда ўзининг сўнгги ўйинини ўтказди. «Ривер Плейт» бу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан ўша муваффақиятсиз натижалар Гальярдонинг лавозимига қимматга тушгани айтилади, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса майдондан кетар экан, томошабинлар билан видолашувни ҳиссиётларга бой, унутилмас лаҳзага айлантирди.
Ўйиндан кейин кўз ёшларини тийолмаган Гальярдо барчага миннатдорлик билдирди: «Шунчаки ҳаммага раҳмат. Бу қадар меҳрни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. Ривердан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетганингда ҳам барибир клуб билан қоласан», деди у.
Эслатиб ўтамиз, 1990-йилларда Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» сафида тўп сурган, шунингдек Аргентина терма жамоасида ҳам ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!