Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер» абадий тарк этилмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатида сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан шу муваффақиятсиз давр Гальярдонинг лавозимига қимматга тушди, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса учрашувдан кейинги чиқишида буни жуда таъсирли тарзда намоён этди.
«Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»дан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетган тақдирингда ҳам барибир клуб билан бирга қоласан», — деди Гальярдо кўз ёшларини яширмай.
Эслатиб ўтамиз, 1990-йилларда Марсело Гальярдо клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!