date

Нагельсманн Нойернинг қайтиши ҳақидаги гапларга аниқлик киритди

Нагельсманн Нойернинг қайтиши ҳақидаги гапларга аниқлик киритди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн дарвозабон Мануэль Нойернинг терма жамоага эҳтимолий қайтиши борасидаги муҳокамаларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВда ҳануз «Бавария» сардори бўлган, 40 ёшни қарши олиш арафасидаги Нойерни яна бундес жамоага чақириш мумкинлиги ҳақида гаплар давом этмоқда. Айримлар тажрибали посбон Жаҳон чемпионати олдидан Германиянинг дарвозабон масаласига ечим бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

«Мен бу масалада ўз позициямни аниқ айтганман, Ману ҳам буни равшан билдирган. У терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. Ҳозир ҳам “Бавария”да вазифасини жуда яхши бажаряпти, аммо бизда Бауманн деган бошқа зўр дарвозабон бор. Агар Оли шу даражада ўйнашда давом этса, Жаҳон чемпионатини аъло ўтказади», — деди Нагельсманн Kicker билан суҳбатда.

Маълумот учун, Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагельсманн Нойернинг қайтиши ҳақидаги гапларга аниқлик киритди